Ассалому алайкум! Опам ажрашганларига 4 дан ошди. Ҳали турмуш қурмадилар, лекин ишлайдилар. Ажрашаёткан пайтлари уйдагилари алимент талаб қилмайман деб ариза ёздириб олишган тўламаслик учун. Шундан сўнг опам ҳам ажрашаётканда судда талаб қилмаганлар, бунда уларни ўзлари уларни рози бўлмай берадиган пули керак эмас деганлари ҳам бўлган сабаб. Энди турли китоблар ўқиб, диний билимлар ўрганиб, мен хато қилмадиммикин боламни ҳаққини қайтариб деяптилар. Боламга берилиши керакмиди бу пуллар деяптилар, чунки қизлари ҳозирда дудуқлик касаллиги бор. Бунга қўшимча дорилар ҳам кетади. Опам пулларни олмай гуноҳкор бўлмаганларми? Болани отаси ҳам охиратда жавоб бериши қийин бўлар деб ўйлаяпмиз, чунки умуман хабар олиб ёки ёрдам берай деб келмайдилар.
– Ва алайкум ассалом! Хато бўлган. У боланинг ҳаққи. Ҳали ҳам бўлса ҳуқуқшуносларга мурожат қилиб бу хатони тўғрилаш керак. Валлоҳу аълам!