Аборт ҳақида

14:02 / 13.03.2017 | Савол | 2500
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум, Одинахон! Қайнисинглим ҳомиладор. Ёши 34 да. Икки қиз, бир ўғиллари бор. Туғиш ниятлари йўқ. Соғликлари яхши эмас. УЗИ аппаратида «юрак уриши аниқланмаган» деди. Аборт қилдирсалар гуноҳкор бўлмайдиларми? «Қиз узатадиган вақтимда чақалоқли бўламанми?» деб тушкунликка тушиб қолдилар. Илтимос, тезроқ ойдинлик киритиб беринг
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу тушкунликка тушадиган нарса эмас, Аллоҳнинг неъмати. Аёл киши туғишга яроқли бўлгандан кейин Аллоҳ бераверади, қиз узатишига, қуда бўлиши ва бошқаларга қарамайди. Яроқсиз бўлиб қоладиган вақтини ҳам Ўзи тайин қилиб қўйган. Аллоҳ берибдими, фарзандли бўлиш айб ва хижолатли иш эмас. Аммо соғлиқлари яхши бўлмаса, 120 кунлик бўлгунича, яъни жон киргунича эр-хотин маслаҳат қилиб, тушириб юборишлари мумкин. Жон кирганидан кейин бесабаб олдириш эса жиноятдир. Агар ҳомила онанинг соғлиғига ўта хавфли бўлса, олдиришга рухсат бор. Валлоҳу аълам