Ўт қопи касаллиги

10:24 / 20.04.2017 | Савол | 1771
Ассалому алайкум! [justify][justify]Ассалому алайкум! Хурматли шифокор, мени ўт қопимда муаммо бор шекилли, овкатлангач ярим, бир соатлардан кейин оғзим жуда аччик бўлиб, ҳамда нохуш ҳид келяпти. Айникса тунда унданда зўраяди. Шунга сиздан илтимос, бирорта дори айтинг, ҳозирча шифокорга куринишга шароитим йўқ эди, чунки мусофир юртдаман .[/justify][/justify]
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Ҳозирда Дюспаталин, Но шпа, Дротаверин каби ўт йўлларидаги спазм(сиқилиш)ни бартараф этувчи воситалардан бирини овқатдан ярим соат аввал 3-4маҳал кун давомида ичишингиз мумкин.Имкон бўлиши билан ўт қопи ва жигарни УЗИ текширувидан ўтказинг, узоқ сафро димланиши ўт қопида тошлар пайдо бўлишага сабаб бўлади. Мусофир юртларда ҳифзида омон сақлаб, шифои-комил берсин! Валлоҳу аълам!.