Ассалому алайкум! Оилалиман, бир нафар фарзандим бор. Ҳозирги кунда турмуш ўртоғим Гепатит С ҳасталигига чалиниб қолдилар, иккинчи генотип. Мен унчалик тушунмайман. Илтимос, иккинчи генотипида қандай овқатлар мумкин ва мумкин эмаслиги, қанчалик зарарли эканлиги ва агар отада бўлса бу вирус фарзандларимга ўтиш хавфи ҳақида маълумот берсангиз. Бир курс даволандилар, «Софасбувир» ва «Далатасвир» деган дориларни ичдилар. Бу дорилардан кейин вирус умуман йўқоладими? Ёки қонда қоладими? Олдиндан рахмат!
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Гепатит 2-генотип ҳозирги кунда самарали даволанади. Бу вирус қон орқали ва жинсий йўл орқали юқиши мумкин, демакки отасидан болаларингизга юқиш ҳавфи йўқ.(Ҳомиладорликда вертикал йул билан ўтмаган бўлса.) Парҳез турига келсак, Певзнер бўйича Стол N5 буюрилади. Бу вирус ҳақдаги маълумотларни аввалги берилган жавоблардан (қидирув хизматига қаранг) ва Республика Вирусология Институти мутаҳассисларидан олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!.