Ассалому алайкум! Фарзандим ота-онасига меҳрли бўлиши учун нима қилишим лозим?
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳни танитиш билан барча яхшиликларга эшик очган бўласиз. Аллоҳни севган, унинг буйруқларига амал қилган бола сизни ҳам ҳурмат қилади. Яна бола айтилганни эмас, кўрганини қилади. Боланинг кўз олдида катталарга чин қалбдан меҳр-саҳоват кўрсатинг, шундай мазмундаги видеоларни биргаликда кўринг. Баъзида ота-оналар ўзларига яхшилик қилмай, болага энг зўрини қилишади. Бу эса болада худбинликни шакллантиради. Шу сабаб, болага ҳар доим ҳам оғзидан чиққанини муҳайё қилмаслик керак. Бола сабр-қаноатга ўрганмоғи даркор. Валлоҳу аълам!