Бувиси боланинг ёнини олса

18:27 / 01.01.2021 | Shakhodat Yusupboyeva | 866
Ассалому алайкум! Бола тарбиясида ота-онанинг ўрни энг асосийси ҳисобланади. Лекин бобо-бувиси билан бирга яшайдиган оилаларда кўпинча онаси фарзандига насиҳат қилса, қилган нотўғри ишлари учун койиса, маълум чекловлар қўйса бувиси ёнини олиши, эркалатиши бола тарбиясига қандай тасир кўрсатади? Хар гал 1.5 ёшли фарзандимни ўзига зарар бўладиган бирон иш қилишидан тўхтатиб кўлидаги нарсани олсам ёки шунга ўхшаш бошқа ҳолатларда хафа бўлиб йиғласа Бувиси ёнини олади, "келакол ўзимга, ойинг бермадими? Ҳа сени ойиси, нимага бермайсан?", деб худди болани овутгандай буўладилар. Бундай ҳолларда онаси нима қилиши керак? Фарзандим эрка тантик бўлиб кетишидан ва мени ёмон кўриб қолишидан хавотирдаман.
Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Буви ва боболарининг неварасига бўлган мухаббати ота-онанинг ўз фарзандига бўлган мухаббатига ўхшамайди. Ота-она болани тарбияси ҳақида ўйласа, буви ва боболари меҳрлари ўта кучлилиги сабабли болага ҳозир яхши бўлишини биринчи ўринга қўядилар. Негаки меҳрлари ҳар онда кучли жўш уриб туради. Бундай ҳолларда болани алоҳида хонага кирганида тушунтириш ишларини олиб бориш керак. Зинҳор болани урушиб бўлмайди. Фақатгина тушунтирилади. Бола ота онасидан ва буви боболаридан меҳр кўрганлари яхши. Айнан шундай меҳрни кўпчиликдан олган болалар жамиятда ўз ўрнини осон топадиган, ўзига ишонган, салбий ўйлари кам, ҳаётдан лаззатланиб яшай оладиган инсон бўла оладилар.  Валлоҳу аълам!