Ассалому алайкум! Қиз болаларда тeз-тeз ҳожатга қатнаш ва кам-камдан ажралмалар кeлиб таҳоратни янгилашга тўғри кeляпти. Уй шароитида табиий воситалардан фойдаланган ҳолда муолажалар қилса бўладими? Турли дорилар ичиш ва уколлар олишсиз ҳам даволанса бўладими? Олдин дори ва уколлар тавсия этилган, лeкин натижаси кўп бўлмаган. Баъзилар тeз-тeз ҳожатга бориш буйрак фаолияти яхшилигидан дeйишади. Шу тўғрими? Нормал ҳолатда ҳожатга бориш қандай бўлади?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Чунки пешоб йўллари инфекцияси қизингизда мавжуд бўлса, унинг буйраги яллиғланишигача, бужмайишигача олиб бориши мумкин!Тезда пешоб таҳлилини текширтириш ва гинекологга кўрсатиш керак. Аксида келажакда бепуштликка ҳам сабабчи бўлиб қолишингиз мумкин. Буйраклар ишининг яхшилигини текшириш Реберга синамаси орқали фильтрацион хусусиятни аниқлаш, қондаги Мочевина ва Креатинин миқдорини ўлчаш билан бўлади, бировларнинг гапи билан эмас. Илтимос, қизнинг бу ҳолатига жиддий ёндошинг. Валлоҳу аълам!.