Бармоқларни қарсиллатиш

07:52 / 11.12.2020 | Soliha | 594

Ассалому алайкум! Мен ўзим хоҳламасам ҳам бармоқлармни кўп қирсиллатаман. Бу ҳолатни қандай тўхтатсам бўлади? 

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Бу невротик одатлардан бири ҳисобланади. Бу одатни ташламаса бўғимлар секин-аста шикастланади. Шиш пайдо бўлиши, қўлда кучнинг йўқолиши, асаб тизимининг бузилиши, мушакларнинг шикастланиши кузатилади. Қўлингизга, яъни билагингизга резинка тақиб, бармоқларингизни қисирлатмоқчи бўлганингизда ўша резинкани бир тортинг ва ҳаёлан “мен бу одатимни ташладим” денг. Ҳар гал шу одатингизни қилмоқчи бўлганингизда яна резинкани бир тортиб қўйинг. Айнан қайси вақтда қўлингизни қисирлатгингиз келади ана шунга эътибор қилиб кўринг. Эҳтимол бирон ишни қилмоқчи бўлганингизда қилишга мажбурсизу, аммо ич-ичингиздан бажаришни хоҳламассиз? Балки ниманидир ёки кимнидир йўқотишни хоҳламассиз, уни ушлаб қолмоқчидирсиз. Бу саволга жавоб топа олсангиз одатингизнинг ҳам секин-аста йўқолишига сабаб бўлиши мумкин. Бу айнан онг даражасидаги ҳолатга берилган саволдир. Ўзингизга яна савол бериб кўринг қачондан бошлаб шундай қилаяпсиз? Неччи йил бўлди? Қайси вазиятлардан кейин бу одатингиз пайдо бўлди? Бу саволларга жавобни топа олмасангиз у ҳолда психотерапевт қабулига борганингиз маъқул. Валлоҳу аълам!