Бўқоқ касаллиги

11:02 / 20.04.2017 | Савол | 1775
Ассалому алайкум! Мени анча йиллардан буён бўқоқ касаллиги безовта қилади. Асабийман, нафасим қисади, юрагим тез уради, жуда тез чарчайман, озгина гапирсам ҳам томоғим осилиб қолаётгандай бўлади. Ёшим йигирма саккизда. УТТ текширувида 2-даражали диффуз бўқоқ борлиги аниқланди. 10 йилдан бери Йодомарин 200 препаратини қабул қиламан. Мени ҳолатим қандай ва нима қилишим керак? Илтимос, маслаҳат беринг
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Эндокринологга учраш, Т4 (эркин), ТТГ, Анти-ТПО гормонлари учун қон топшириш, ЭКГ ўтказиш, қондаги гемоглабин миқдорини аниқлаш лозим. Натижаларга кўра неврологга мурожаат қилиш мумкин бўлади. Валлоҳу аълам!.