Қуръон ёдлатиш

21:13 / 12.12.2020 | Nigora | 679

Ассалому алайкум! 12 ёш ўғлимга Қуръон ёдлатаман, лекин диққатини жамлаши жуда қийин. Ҳамиша ҳаёли бошқа жойда. Диққатни жамлашнинг қандай усуллари бор? 

Педагог:

– Ва алайкум ассалом! Ўғлингизнинг ёдлаш қобилияти суст бўлса энг аввало саломатлигига эътибор беринг. Болада гижжа бўлса, қони кам бўлса, оилада нотинчлик бўлса, уйқуси тинч бўлмаса шундай бўлади. Боланинг кунлик режимига ва овқатланишига эътибор беринг. Доимо таҳоратли ҳолда юришга ўргатинг. Дастлаб ёшига мос ўзбек тилидаги шеърларни ёдлатинг. Ёдлаш малакаси ортгандан сўнг Қуръоннинг кичик суралари, дуоларни ёдлатишни йўлга қўйинг. Вақти билан мақтаб, ҳадялар ҳам беринг. Ўзингиз намозларингизда, айниқса, таҳажжуд намозларингизда дуо қилиб сўрашни канда қилманг. Валлоҳу аълам!