Ассалому алайкум! Мен 5 маҳал намоз ўқиётгандим. Буйракларим шамоллаб полионефрит ташхиси қўйилди. Ҳозир дори дармон, уколлар билан даволаняпман. Қишлоқда тураман. Таҳорат учун жой совуқ. Шунинг учун фақат бомдод намозимни ўқияпман. Қазо номозларимни қандай ўқисам бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Ҳеч қандай ҳолатда намозларни тарк қилиш керак эмас. Таҳорат қилиш зарар бўлса, таяммум қилиб намозларни қолдирмай ўқиш керак. Қазоларни ҳар қайси вақтда, шунингдек таяммум билан ҳам ўқиш жоиз. Валлоҳу аълам!