Ассалому алайкум! Телеграм каналида пазандалар томонидан онлайн мк пуллик дарслар сотилади. У дарсларни биз пулга сотиб олганимиздан кейин булар омонат дейишади. Пулга сотиб олган нарсамиз бизни ҳаққимиз эмасми? Омонат дейишлари тўғрими? Бу дарсни қариндошимиз, яқин танишимиз сўраса ташлаб беришимиз гуноҳми?
– Ва алайкум ассалом! Ўзингиз учун хослигини шарт қилса, бошқаларга бермайсиз. Чунки бу уларнинг даромад манбаи, уларга керак бўлса, ўзлари сотиб олишсин. Валлоҳу аълам!