Ассалому алайкум! Менда гормонал ўзгаришлар бор, ҳайз фақат дори орқали келади, дорисиз келмайди. Фарзандли бўлиш учун ҳаракат қиляпман, 2 йилдан бери, бўлмаяпти. Бир дугонам илон ёғидан укол олиб шифо топганини айтди, мен ҳам бораётгандим, лекин ҳаром деб айтишди. Даво учун мумкинми?
Ва алайкум ассалом. Илон ва унинг маҳсулотлари мусулмонларга мумкин эмас, уколи ҳам. Сиздаги гормонал ўзгаришларни илондан тайёрланган укол - эриксин ёки бошқа номда чиқаётган турлари даволамайди, у ҳомиладор бўлишга тўсқинлик қилувчи ТОРЧ инфекцияларни ўлдириш, камайтириш, иммунитетни ошириш учун қўлланилади аслида. Сизда гормонал ўзгаришлар бўлса унга илон маҳсулотининг таъсири йўқ, бекорга ҳаром истеъмол қилганингиз қолади. Валлоҳу аълам!