Ёмғир ёғганда

11:06 / 20.04.2017 | Савол | 1572
Ассалому алайкум! Ёмғир ёғишидан 6-12 соат аввал мени (ёшим йигирма саккизда), ўғлим (ёши уч яримда) оёқ-қўлимиз оғрийди. Сабаби нима ва уни қандай даволаш керак? Раҳмат
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Заҳда оёқ-қўллар оғриса, ҳаво ўзгаришига олдиндан сезгирик бўлса ЛОР врачга учраб томоқ ва бурундан суртмани бак.экма учун топшириш керак. Кўп ҳолларда бунга Стрептококк инфекцияси сабаб бўлиб, вақтида даволанмаса-ревматизм ва унинг асоратларига олиб бориши аниқ. Ревмосинама учун қон (АСЛО, Ревмофактор, С-реактив оқсил) текширилиб, ревматолог врачга учрашиш лозим бўлади. Шифо тилайман. Валлоҳу аълам!.