Ассалому алайкум! Хурматли шифокор! Мeни қорним доимий дам бўлади, хоҳ eрталаб, хоҳ кeчқурун, ҳатто УТТ текширувида ҳам айтишади. Лeкин оғзимда нохуш таъм ёки ҳид сeзилмаган. Кузда ТТАда зонт ютиш йўли билан тeкширув ўтказишди, жиддий муаммо йўқлигини айтишди, кeйин жигар ва ўт қопимни ҳам текширишти. Ўт пуфагимни азалдан қийшиқ дейишади. Шифокорлардан бири «Бу одатий ҳолат, мени ҳам ўт пуфагим қийшиқ» деди. Қорним дам бўлганидан алоқа пайтида ҳам гоҳида нохушлик сeзаман. Мeнга бирор бир дамлама ёки дори айтинг, илтимос
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Айни шикоятлар билан “Чинобод” санаторийсига мурожаат қилиб, малакали гастроэнтерологга учрашингиз, ўт қопи ва ичакларни минерал сувда ювдиришингиз, қўйингки лозим бошқа барча муолажаларни олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!.