– Ва алайкум ассалом!
3. Ёки суюқ қонни қайт қилиш, агар у билан тупуги қизарса. Агар у билан тупук сарғайса, ҳисоб эмас.
Яъни суюқ қон қусган одамнинг таҳорати кетади. Шунингдек, оғизни тўлдириб қуюқ қон қусилса, таҳорат кетади. Агар у оғизни тўлдирадиган даражада бўлмаса, кетмайди. Аммо қон аралаш бошқа нарса қусса, қандоқ бўлади? Агар тупук қизғиш рангли бўлса, таҳорат кетади, чунки бу ҳолатда қон бошқа нарсадан ғолиб бўлади ёки тенгма-тенг бўлади. Аммо тупукнинг ранги сарғиш бўлса, таҳорат синмайди. Чунки бу ҳолатда қондан бошқа нарса ғолиб бўлади. ("Кифоя")
Валлоҳу аълам!