Болаларимнинг аҳли илм бўлишлари учун қандай йўл тутай?

00:05 / 05.01.2021 | Orzigul | 698

Ассалому алайкум! 16 ёш ва 14 ёш қизларим бор. Уйда ўзим ҳар қанча ҳаракат қилмай Қуръон сураларини ёд олдиришга қийналяпман. Фарзандларим аҳли илм бўлишларини жуда хоҳлайман. Бунинг учун қандай йўл тутай? Доим дуодаман. Лекин фойдаси бўлмаяпти. Қайси ўқишга берсам бўлади? Илтимос, маслаҳат беринг. 

Педагог:

– Ва алайкум ассалом! Фарзандларингизнинг, аввало, соғлиғини назорат қилинг. Aтрофидаги дўстлари қандайлигини билинг. Синф раҳбари билан боғланиб туринг. Қизларингизни ўқув марказидаги араб тили курсларига беринг. Жуда кўп болалар, ҳатто, ўз онаси ўқитувчи бўлса ҳам онасидан илм ололмайди. Бошқа бир устозга беришингизни маслаҳат берамиз. Ўзингиз намозларингизда, айниқса, таҳажжуд намозингизда дуо қилиб сўрашда давом этинг. Валлоҳу аълам!