Бола озуқаси

11:25 / 20.04.2017 | Савол | 1462
Ассалому алайкум! Айнан 2-3 ёшдаги бола учун кўпроқ нималар ейиш муҳим ва нималар мумкин эмас? 3 ёшли ўғлим умуман гўшт емайди, унинг ўрнини босувчи қандай маҳсулотларни тавсия этасиз?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Бу ёшдаги болачаларга имкон қадар табиий озуқа бериш лозим. Турли маринадлар, консервантлар, бўёқлар, хуштаъм берувчи кимёвий бирикмалар қўшилган барча турдаги “усти ялтироқ” маҳсулотлардан ҳамда газланган ичимликлар-у шарбатлардан сақланиш керак. Гўшт ўрнига паштет, тил, балиқ, товуқ, ўсимлик оқсилларидан бўтқалар тайёрлаб беришингиз мумкин. Валлоҳу аълам!.