Сўрғич ҳақида

11:27 / 20.04.2017 | Савол | 1574
Ассалому алайкум! Болага сўрғич бeриш яхшими? Тиши қийшиқ ўсиши ҳақида кўп жойда эшитганман, яна «ёлғончи бўлиб қолади» дeйишади. Ёки бу гаплар нотўғрими?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Аслида зарурат бўлмаса сўрғичга ўргатмаганингиз маъқул. Жуда узоқ вақт сўрғич сўришнинг тишлар қийшиқ чиқишига таъсири аниқ исботланган. Ёлғончи бўлиб қолиши ҳақиқатдан йироқ, аммо сўрғичдан ҳузурга кўниккан бола бундан маҳрум бўлмаслик учун алдовдан фойдаланишга уриниш хавфи бор. Валлоҳу аълам!.