Оқ либос

02:44 / 06.01.2021 | Чарос | 790
Ассалому алайкум! Аёлларда оқ либос кийишлиги фитнага сабаб бўлиши мумкин диб ўқидим. Лекин ҳаж ва умра ибодатларида аёллар асосан оқ либосда бўлишади, шуни изоҳлаб берсангиз.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Биздан бошқа ҳожи ва зиёратчи аёллар оқ кийишмайди. Оқ кийишни биздагилар ўйлаб топган. Оқ либос кийган аёл номҳарам эркакни ўзига жалб қилиши мумкин. Шу ҳолатда Саудия эркаклари шикоят қилганларини кўп эшитганмиз. Валлоҳу аълам!