Шифо излаб

11:35 / 20.04.2017 | Савол | 2002
Ассалому алайкум! Менда доимий равишда ажралма (выделение) келиб туради, синаб кўрсам соҳиби узр эканман. Шифокорим таҳлилларга кўра менда фақат эски шамоллаш асорати борлигини ва бу унчалик долзарб бўлмаганлиги сабабли фақат бир курс цефтраксон буюрди. Лекин аҳвол ўзгармади, шифокорим буни оддий ҳол деб баҳолаб, «баъзилар табиий шундай 100 % қуруқ юрмайди» дея тушунтирди. Айтингчи узрликлар ҳукмидан чикиш учун қандай муолажа ва дорилар қилишим керак?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Малакалироқ бошқа шифокорга мурожаат қилиш лозим. Кольпоскопия текширувида бачадон бўйни ва қин ҳолатини кўриш лозим. Қин ажралмаларини бактерилогик экма учун ва ПЦР (полимераз занжирли реакция) орқали ТОРЧ инфекцияни аниқлаш учун топшириш лозим. Шундан кейингина сизга аниқ соҳиби узрли эканлигингиз ёки ундай эмаслиги аниқ бўлади. Унга қадар эса аниқ айтишнинг иложи йўқ. Валлоҳу аълам!.