Тармоқли маркетинга ёрдам бериш

22:34 / 07.01.2021 | Muhiddin Jumaniyazov | 586
Ассалому алайкум, Мен Дастурчи бўлиб ишлайман. Бир фирма таморлиқ маркетинг билан шуғуланади, Дори дармон сотишади(Маҳсулотлари харом бўлмаган) ва уни ичида тармоқли маркетинг ҳам бор, уларни маҳсулотларидан сотиб олиб уларга қўшилади ва ўзи тагига одамларни олб келса, хар бир олб келган одамидан 10$ дан олар экан. Менга шунинг ҳисоб китобни юргузадиган Дастур қилб беришми сўраб қолди. Биламиз Тармоқли маркетинг шариатимизга тўри келмайди. Саволим уша дастурни яратиб бериб уларга шерик бўлиб қолмайманми ва уша Дастурни яратб бериш учун олган Пулим менга харом бўлб қолмайдими? Илтимос шунга жавоб берсангиз, Аллоҳ рози бўлсин сизларда!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шерик бўлиб қоласиз. Олганингиз ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!