Ассалому алайкум! Соя қандай ўсимлик? Эшитишимча у қондаги холeстeрин миқдорини пасайтирар экан. Мeнда холeстeрин миқдори баланд. Асосан нималарни кўпроқ истeъмол қилишим кeрак?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Соя бир йиллик ўсимликлар сарасидан бўлиб, таркибига ниҳоятда кўп оқсил тутиши билан қадрланади. Вегетарианар (ҳайвон оқсилини умуман емайдиганлар тоифаси) асосан ўсимлик оқсиллари ҳисобига озиқ-овқат рационларини тузадилар. Бунда соя доимий таркибга киритилган. Генетик модификацияли (аслияти биоинженерия усулида ўзгартирилган) уруғдан етиштирилган сояни истеъмол қилиш — турли ўсимталар шаклланишига сабаб бўлади.Таббийсини тополсангиз,бемалол истеъмол қилаверинг. Холестеринни пасайтиришга денгиз маҳсулотлари, балиқ ва балиқ мойи ва унинг асосида тайёрланган Омега-3 ёғ кислоталари( дорихоналарда бор) яхши ёрдам беради. Рационда оғир ҳайвон ёғларини (чарви, думба, сарёғ, қаймоқ, тухум сариғи, калла-поча, холодец (лиққилдоқ), узоқ қайнаган шурвалар (хаш, «тушёнка», думғаза шўрвалар)ни чеклаш холестерин миқдорини сезиларли камайтиришга яхши ёрдам беради. Саломат бўлинг. Валлоҳу аълам!.