Руҳлар

23:56 / 07.01.2021 | Коmила | 592
Ассалому алайкум! Исломда рух, арвоҳ каби нарсалар борми? Бир хил жойларда, «улар йўқ», «улар мавжуд эмас» деб эшитганман. Ўзим ҳам уларга ишонмайман, аммо, мени баъзи саволлар қизиқтиради. Одамларга ноаниқ одам, ёки мавжудот тегиб кетганини, ё бўлмаса ноаниқ овоз эшитганини ва шунга ўхшаш нарсаларни айтишади, ҳатто ўзимда ҳам шу ҳолат бўлган. Улар мавжуд бўлмасалар, бу кимлар, ё нималар?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Вафот этгандан кейин инсонларнинг руҳлари айланиб юбриши айтилган. Лекин улар сиз айтгандек таъсир ўтказа олмайдилар. Сиз айтган ҳолатлар жинларга оид бўлиши мумкин. Валлоҳу аълам!