Ассалому алайкум! Яқинда бир воқеани эшитиб қолдим. Номаҳрам йигит билан қиз бир бирини яхши кўришар экан, бир куни йигит қиз бунга қаршилик қилса ҳам уни қучоқлабди, йигитга қаршилик қилиш учун у қизни кучи етмабди лекин ҳар гапида Аллоҳдан қўрқаман бу иш хато деб айтибди. Танишим шу қадар афсусдаки ўзини Аллоҳ олдида нопок санаяпти, лекин уларни орасида бошқа ҳеч қанақа иш бўлмаган экан. Уларни бу иши оғир гуноҳ ҳисобланадими, қиз тинимсиз истиғфор санаётган экан тавба номозларини ўқиётган экан лекин у мана шу гуноҳ кечирилмаслигидан қаттиқ ҳавотирда. Қандай маслаҳат берсам бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Тавба ва истиғфорда давом этсин. Тавба фақат тавба дейишдан иборат эмас, sаттиқ надомат қилиши ва ўша қилган ишига бошқа қайтмаслиги зарур. Шу сабаб у йигит билан бошқа гаплашмасин. Валлоҳу аълам!