Эрозия

01:56 / 20.04.2017 | Савол | 3299
Ассалому алайкум! Шифокор мeнда эрозия борлигини айтганди, даволандим. Лeкин бир танишим бу касаллик йўқ бўлмаслигини айтди. Нима қилсам соғайиб кeтаман? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Бачадон буйни эрозияси деганда усиб чиккан нарсани олдириб ташлаш керак экан,- деган хулосага келиш нотугри. Лунжингиз уйилиб чака булганда огиз шиллик кават эпителий хужайралари шикастланганидай , бачадон буйни шиллик кавати хам узгаришга учраган, деб тушуниш лозим. Одатда тугурукдан кейинги ва бошка эрозиялар шаклланишида микротравмалар, яллигланиш жараенлари ва гормонал фон бузилиши холатлари куп кузатилади.Гинеколог хузурига учраб КОЛЬПОСКОПИЯ текшируви утказиш, бачадон буйнини йод эритмаси суркаб бутунлигини куриш, РАР тест тахлили утиш ва TORCH инфекция уткир жараенларини истисно килиш керак булади. Шундагина лозим булса ажралмаларни бак. экмага топшириб, аник сабабга йуналтирилган даво танланади. Диатермоэлектрокоагуляция(ДЭК) усулида куйдириш доим хам керак булавермайди. Чунки бунди битиш жараенида купол чандиклар хосил булса галдаги тугурук ларда бачадон буйни очилишига тускинлик килиши бор. Шу сабаб, аввал тулик текширувларни утиб, сунг даволаниш максадга мувофик булади. Комил шифо тилайман