Ассалому алайкум! Турмуш қурганимизга 1 ярим йил бўлди, шу орада 2 марта ҳомилам ривожланмай қолди, аборт қилинди, даволандик, Аллоҳдан солиҳ-солиҳа фарзанд сўрадик. Минг шукрки, яна ҳомиладор бўлдим, ҳозир 13 ҳафталик. 4 ҳафталикда қаттиқ оғриқ, бола тушиш ҳавфи билан қон келиб 1 ой ётдим, турмуш ўртоғим ҳам жуда қаттиқ тушкунликка тушдилар. Шунда назр қилгандим, Роббим агар шу фарзандимиз тушиб қолмаса ин ша аллоҳ қўй сўйиб эҳсон қиламан, жонига қўй каффарот бўлсин дедим. Ҳўжайинимни шароитлари тўғри келмагани сабабли шу айтган назрим кечикябди. Шундан жуда ҳавотирдаман, Аллоҳга берган ваъдамда туролмаганим учун. Назр кечикилса болага зиён бўлмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Назрни сиз қилгансиз, сиз адо этинг, тиллонингизни сотиб бўлса ҳам. Валлоҳу аълам!