Номаҳрам қариндош

04:56 / 10.01.2021 | Pokiza | 520
Ассалому алайкум! Турмуш қурганимга икки йил бўлди, қайнонам қариндошларини кўргани борсалар, мени ҳам олиб борадилар, эримнинг рухсатисиз, эримсиз. Номаҳрамлар бор жойга маҳрам билан борилади, десам турмуш ўртоғим уришиб берадилар. Онам хафа бўладилар, деб мажбурлаб жўнатадилар, бу қанчалик тўғри?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Аёллар жамоаси бўлса, боришингиз жоиз. Номаҳрамлар бор ерга қадам қўйиб бўлмайди ёки фақат маҳрам билан бориш шарт, деган гап йўқ. Авратингиз сатрли бўлса, уларга йўлиққанингизда шаръий чегарада бўлсангиз, боришингиз жоиз. Валлоҳу аълам!