Оила

15:54 / 10.01.2021 | Feruza | 507
Ассалому алайкум! Агар эр-хотин уришиб қолса-ю, қайнона «хотинингни йўқот, буни сенда кўнгли йўқ, бу сенга хотин бўлмайди», деса, эртасига эр хотинига «йўқол, кет», деб 3-4 марта айтса, кетишга мажбурласа, хотин кетганидан кейин ўзи қайтарса, яшайман деб, шаръий ҳукм қандай?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Кет дегандаги ниятига қаралади. Талоқни ният қилган бўлса тушади, бўлмаса йўқ. Валлоҳу аълам!