Рухсат сўраш

15:45 / 10.01.2021 | Дилфуза | 544
Ассалому алайкум! Биз қайнотам ва кайнонам билан бирга истиқомат қиламиз, зарурат билан кўчага чиқишга тўғри келганда улар унчалик хушламай кайфиятлари ўзгариб қолади.14 йилдирки шу ҳолат. Турмуш ўртоғим розиликларини олсам ҳам улар норози, рост гапирсам муҳокама сабаби бўлиб қоламан, кўпинча ёлғон ишлатишга мажбур бўламан. Бу ҳолатда қандай йўл тутай?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ёлғон шариатда ножоиз. Бор гапни айтинг. Қабул қила олмаса, ўзининг муаммоси. Уларнинг бундай кайфиятларини кўнгилга олманг. Валлоҳу аълам!