Ассалому алайкум! Менинг қариндошим болангизни бошига йўл тушибди, ўрама яъни ҳоним қилиб бошида кесиб юборинг, деди. Ўзи эса боласида бор аёлга ип бойлатиб келган экан. Шуни ирим-сиримлигини ва яна бундай ирим-сирим, бидъиатлар қай даражада ёмон эканлигини айтиб бера оласизми, чунки мен уни дилини оғритиб қўймай, деб ҳеч нима диёлмадим. Иншааллоҳ сизнинг жавобингиз келгандан сўнг, келинойимга жўнатаман.
– Ва алайкум ассалом! Ҳамма нарса Аллоҳдан, ҳоним нима қилиб бера олади ёки ип нима қилиб беради? Шуларга ва шу каби нарсаларга нимадирни ўзгартиради деб эътиқод қилса, Аллоҳга ширк келтирилган бўлади. Бундай нарсалар шифосини Аллоҳдан сўралади, чунки У ягона қодир Зотдир. Шунингдек тиббий чора тадбирларини кўриш мумкин, ақл қабул қиладиган. Валлоҳу аълам!