Порахўрни айтса чақимчи бўладими?

20:56 / 08.01.2021 | Jasur | 582
Ассалому алайкум! Мен талабаман, агар бирор ўқитувчини пора олаётганини аниқ билсам ва бу ҳақда тегишли жойга ёки ректорга айтсам чақимчилик қилган бўламанми?
Жавоб учун олдиндан ташаккур!
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Йўқ, ҳаром ишга барҳам берган бўласиз. Валлоҳу аълам!