Ҳайз ҳақида

11:57 / 20.04.2017 | Савол | 1877
Ассалому алайкум! Ёшим 40 да, оилалиман. Кетма кет «бачадондан ташқари ҳомила» бўлгани сабабли бачадон найлари хирургия ёрдамида боғланган. Шундан бери ҳайз кунларим бузилган. Гоҳ-гоҳида 2-3 ойда бир бўлади. Бунга 3 йил бўлди. Хозир эса 5 ойдан бери ҳайзим келмаяпти. Гинеколог кўрикдан кейин «Бу климкс, хайзни гормонал дори билан чакириш керак» деди. Шу тўғрими?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Ҳайз — Аллоҳнинг аёлга ато этган буюк неъматларидан бири. У қанча давомийликда бўлса — шунча яхши. Шифокорингиз тўғри айтибдилар. Гормонал дори ёрдамига мурожаатни кўр-кўрона қилмаслик керак. Аввал қондаги эстоген, прогестерон (ФСГ, ЛГ), тестостерон гормонлари миқдорини аниқлаш ва шунинг натижасига қарабгина зарур препаратни танлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Ишни Эндокринология ИТИ мутаҳассисларига кўриниб, маслаҳатлашиб, сўнг зарурий гормонлар миқдорини аниқлатишдан бошланг. Шифоингиз комил бўлсин. Валлоҳу аълам!.