Маҳр

00:23 / 09.01.2021 | Sobirova Gulshanoy | 457
Ассалому алайкум! Синглимнинг қайнонаси ўғли яъни синглимнинг турмуш ўртоғи Россияга ишлагани кетганидан сўнг маҳрга беришган узук ва зирагини опчиқиб беринг, деб қайтариб олган. Ҳозирда синглимнинг турмуш ўртоғи қайтиб келиб, бирга яшаяпти. Лекин қайнонаси маҳрга берганларини қайтариб бермади. Синглим ва куёвимга буни зарари йўқми? Қимматли вақтингизни ажратганингиз учун раҳмат. Аллоҳим рози бўлсин.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Зарари йўқ, никоҳига таъсир қилмайди. Аммо маҳр синглингизнинг ҳаққи, ундан олиб қўйган инсонга бу мол ҳаром бўлади. Валлоҳу аълам!