Ассалому алайкум! Мен 15 ёшдаман. Ота-онам менга тезроқ касб танлашимни тез-тез такрорлашади. Лекин касб танлаш менга жуда қийин бўлмоқда. Мен иқтисодга, тикишга, журналистикага, тил ўрганишга қизиқаман. Ҳозир психологга бора олмайман. Шунинг учун сизлардан ёрдам сўрамоқчиман.
– Ва алайкум ассалом! Диний, дунёвий деган тушунчалар йўқ. Барча илм Аллоҳнинг илми. Ҳар қандай илмни ўрганар экансан Аллоҳни танийверасан. Ҳар бир одамнинг ўзига хос иқтидори бўлади. Касб танлаётганда у касбнинг даромадига ёки таниқлилигига қаралмайди. "Ўзимни 5 йилдан сўнг қайси соҳада кўришни истайман?Ўзимга, инсонларга қайси томонлама ёрдам бера оламан?", деб ўзингизга савол беринг. Ичингиздан чиққан овозга қулоқ тутинг. Агар англай олмасангиз, атрофга қаранг. Сизни жалб этган нарсага эътиборингизни қаратинг. Шу пайтда бирор фикр келиб қолиши мумкин. Валлоҳу аълам!