Талоқ

02:33 / 08.01.2021 | Feruza | 779
Ассалому алайкум! Агар эр-хотин аразлашиб қолишса, хотини эри кўнглини олмоқчи бўлса-ю, эри хотинига йўқол деб 3-4 марта айтса, шарий ҳукм қандай? Агар эр хотинимнинг айби бўлса талоғини бераман деб 3-4 марта айтсачи, шаръий ҳукм қандай?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Йўқолдаги ниятига қаралади. Талоғини бераман деб келаси замонда айтган бўлса, то бермагунича тушмайди. Валлоҳу аълам!