Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин! Эркак киши аёлидан норози бўлса аёли Жаннатга ҳам кирмайди бу ҳақида ҳадисларда ўқиган эдим. Эркак киши оиласига динига зид нарсалар қилганда Аёл киши ҳам эридан норози бўлса норозилиги ўтадими?
– Ва алайкум ассалом! Аёлнинг норозилиги учун эмас, қилган гуноҳлари ва нотўғри ишлари учун албатта жавобгар бўлади. Валлоҳу аълам!