Ҳалол ҳисобланадими?

02:04 / 08.01.2021 | Firuzabonu | 535
Ассалому алайкум!
Аллоҳ ишингизда барокотли қилсин. Мен ўқув марказида Инглиз тили фанидан ўқитувчи бўлиб ишлайман. Одатда ўқувчилариминг билимига кўра бор билимимни беришга ва топадиган пулимни тўла ҳалоллаб олишга ҳаракат қиламан. Куни-кеча бир ўқувчимнинг отаси ароқ дўконида ишлашини билиб қолдим ва кўнглим хиралашди. У ўқувчим дарсларга деярли 3 ойдан бери келади. Ароқ сотиб топилган пул ҳаром эканлигини биламан, агар мен унинг фарзандини ўқитиб, пул олсам, менинг ҳам топган маошим ҳаром ҳисобланадими? Бу вазиятда қандай йўл тутишни билмай қолдим. Ўқувчимни отасининг касби деб, гуруҳимдан четлаштиришим ноҳақлик бўлмайдими? Чунки у жуда ҳам билимли. Илтимос маслаҳат беринг. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бунинг сизга таъсири йўқ. Сиз меҳнатингиз учун топяпсиз. Агар ҳар бир топаётгани пулингизни ҳалол йўл билан топилаётганини суриштиришингиз ва фақат ҳалол йўл билан топилганини олишингиз керак бўлса, бундай ҳолатда танглик бўлиб қолади. Ҳалолдан топиб бериш уларни вазифаси. Валлоҳу аълам!