Тишларни ғичирлатиш

12:06 / 20.04.2017 | Савол | 2722
Ассалому алайкум! Мен ухлаётганимда тишимни ғичирлатадиган одат чиқардим. Яъни тишларим бир бирини итаради. Пастки тишларимнинг шакли ҳам бироз ўзгарди. Бошимни текширтирдик. Ҳаммаси яхши экан. Асабни бузадиган муаммолар дeярли йўқ. Нeга бундай бўлаётганимни билмайман. Сиздан Аллоҳ рози бўлсин. Менга маслаҳат бeринг. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Тишларни тушда ғичирлатиш, юқори ва пастки жағларни қаттиқ ёпиб олиш, ҳатто тиш изларининг тил ён юзаларига ботиб — шакли тушиб қолиши тунги қаттиқ спазм натижаси ҳисобланади. Бу ҳолат 90-95% беморларда гельминтозлар (гижжа касалликлари) кузатилганда учрайди. Эпидемиология ва паразитология ИТИ га мурожаат этиб, маҳсус Турдиев консервантига (дори) нажас намуналарини 3кун давомида йиғиб топшириш керак ва флотация усули билан текшириш ҳамда даволаш лозим. Асло қўрқманг, ин шаа Аллоҳ, бундан батамом қутилиш мумкин. Омийн, рахмат. Валлоҳу аълам!.