Фарзандим

00:17 / 20.12.2020 | zebo | 627

Ассалому алайкум! Ўғлим 2 ёшдан ошди. Жаҳли чиқса мени уриб ташлайди. Отасига ҳам бақириб, инжиқлик қилар эди. Энди уришни одат қилди. Нима қилай? Бу масалада юрагим ғаш. Биз жанжалкаш оила эмасмиз. 

Мутахассис:

– Ва алайкум ассалом! Жанжалкаш оила бўлмаслигингиз мумкин. Кўп ҳолларда аёл эридан норози бўлса, болаларда инжиқлик кузатилади. Шундай экан, ўз ички кечинмаларингизга эътибор бериб кузатинг. Сиз Аллоҳдан, турмушингиздан қай даражада рози ва миннатдорсиз. Миннатдорчилик шукуҳида яшасангиз, фарзандингиз ҳам  сокинлашади, инша Аллоҳ. Валлоҳу аълам!