Қондаги касаллик

02:10 / 20.04.2017 | Савол | 2252
Ассалому алайкум! Қондаги тромбоцит миқдорини қандай кўтарса бўлади?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Тромбоцитлар — қон ивиши учун жавобгар қон хужайралари саналади. Улар миқдорининг пасайиб кетиши қон ивимаслиги — яъни қон кетишлар келтириб чикариши туфайли хавфли. Бу ҳолатда такрор қон тахлили ўтказилиб, тромбоцитлар микдори санаб, дастлабкисига солиштириб борилиши шарт. Тромбоцитопения вақтинчалик сабаблар туфайли иккиламчи бўлса, бунда улар сонининг нормаллашуви билан соғайиш кузатилади.
Бемор асл сабабни анклашлари максадга мувофик. Бунинг учун Республика Гематология ва қон қуйиш ИТИ га мурожаат қилганингиз маъкул. Илтимос, мустакил даволашга уриниб, бирон ножўя асорат сабабчиси бўлиб қолманг.
Валлоҳу аълам!.