Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим билан кўп тортишиб қиламиз. Масалан мен китоб ўқишни яхши кўраман лекн улар менга этибор қилишинг керак мен ёнингда туриб китоб ўқийсанми дейдилар. Лекн ишлари мавсумий бўлгани сабаб кунда биргамиз кечалари уйқу устунлик қилиб чарчаб китоб ўқий олмайман. Уларни қандай китобга меҳри қилсам бўлади. Келинг мен ўқийман сиз эшитасиз десам 15 дақиқа тинглайдилар ҳолос. Кўпроқ жинсий алоқага мойиллар. Қандай қилиб улардан илмга унтилиш уйғотишим мумкин. Илмда фикримиз бир жойда чиқмайди кўп нарсалар боридида тор фикирлашга мойилроқлар. Аммо мен уларни қаттиқ яхши кўраман ва уларни мендан кўра илмли ва виқорли бўлишларини истайман илтимос маслаҳат беринг.
– Ва алайкум ассалом! Бундай вазиятда турмуш ўртоғингизга у талаб қилганчалик эътибор қаратишга ҳаракат қилинг. Албатта илм ўқиш керак. Бунинг учун суткада илм яхши сингадиган вақтлар бор. Булар эрталаб 9 дан 11 гача, кундузи 15дан 17 гача ва кечқурун 19 дан 21 гача. Мана шу вақтда ўқилган илмларни мияда, хотирада яхши сақланиб қолади. Турмуш ўртоғининг мойилликларини ҳисобга олган ҳолда муносабат қилишингиз керак. Негаки никоҳ эр ва аёлнинг ҳар хил гуноҳ ишларни қилишидан парда ҳамдир. Эркак киши беэътибор қолса унинг ҳаёллари ҳар томонга қочаверади. Бунга сабабчи бўлиб қолманг. Валлоҳу аълам.