Ассалому алайкум! Намозни ўз вақтида ўқиш кераклигини биламан. Лекин мен аср ва шом пайтларида ўқишда бўламан. Уйга келганимда аср ёки шом тугашига 5-10 дақиқа қолган бўлади. Шундай пайтда нима қилишим керак? Барибир таҳорат қилиб намозни ўқиб тугатишга улгурмайманку. 5 дақиқа қолган бўлса ҳам, ўқимай қазо қилишим керакми ёки ўқийверишим керакми? Бир жойдан шундай пайтда биринчи бўлиб намоз фарзини, масалан, пешин тугашига 5 дақиқа қолган бўлса биринчи пешиннинг 4 ракат фарзини кейин, қолган суннатларини ўқиш керак дейилганини ўқигандим, шундай қилиш керакми?
– Ва алайкум ассалом! Аввало намозларни ўз вақтида ўқиш керак, чунки ўз вақтида ўқиш фарз, мободо кечикиб кетса, таҳорат қилиб киришавериш керак, айтганингиздек, фарзларини аввал ўқиб олишга ҳаракат қилиш лозим. Валлоҳу аълам!