Ассалому алайкум! Шу кунларда онам отамни бизга ёмонлашга одатландилар. Болалигимизда аксинча, биз отамдан нолисак "у сизнинг отангиз, нима бўлганда ҳам аччиқланишга сизнинг ҳаққингиз йўқ", деб бизга насиҳат қилардилар. Энди шу гапларни биз онамга айтайлик десак диллари оғриб қолишидан қўрқамиз. Чунки онамга ҳаяжонланиш умуман мумкин эмас. Нима қилсак онамга тўғри йўл кўрсатган бўламиз? Ахир нима бўлганда ҳам у бизнинг отамиз ва онамнинг эрику. Биз отамиздан ҳеч қачон гина қилмаймиз, аммо онамнинг отам ҳақидаги фикрлари ўзгариб қолганига жим қараб тура олмаймиз.
– Ва алайкум ассалом! Онангизга отангизни илиқ кўрсатиб кўринг. Яъни онангиз отангиз ҳақида яна гап бошласа “Отам сиз ҳақингизда фалон ва фалон деб мақтади” деб кўп шу тактикани қўллаб туришинглар мумкин. Инсон ўзи ҳақида яхши гапирган одамга кўнгли исий бошлайди. Ёши катта бўлгани сари одам ўзини бошқаролмай қолиш эҳтимоли бор. Бу миянинг ўзгаришидир. 50 дан ошгандан сўнг нейронлар шаклланмай қолади. Инсон ўшангача ўз илмлари, билимлари устида ишлаб, миясини яхшилаб шакллантириб олиши керак. Бу ёғига сабр қилиб туринглар. Онангиз билан тортишманглар. Фойдаси йўқ. Чунки онангизни ўзгартириб бўлмайди. Валлоҳу аълам!