Ассалому алайкум! Мен турмуш ўртоғим билан тортишиб қолсам ҳеч ҳам аразлаб юролмайман. Дарров эсимдан чиқиб, ҳеч нарса бўлмагандай муомала қилавераман. Бир икки аразлашга ҳаракат қилдим, лекин эплай олмадим. Баъзида бу ишим яхши деб ўйлайман, баъзида мен аразласам оилам бузилиб кетишидан қўрқаман. Нима қилишим керак? Мағрур бўлиб аразлашим керакми, ёки аразламаганим яхшими?
– Ва алайкум ассалом! Аразлаш шариатимизда жоиз иш эмас. Нима бўлса ҳам яхши гапириб кетавериш чинакам мусулмоннинг иши. Аразлашиб юрганда инсонга ёмон ҳаёллар келаверади. Салбий ҳаёллар эса ҳаётингизга кириб келиши мумкин. Ўзингиз билмаган ҳолда бадгумонлик қилиб, ҳар турлик ёмон гумонларга берилиб кетишингиз мумкин. Бунга асло йўл қўймаслик керак. Валлоҳу аълам!