Уйқу

19:21 / 24.12.2020 | Durdona | 564

Ассалому алайкум! Менинг 4 ёш ва 1 ёшдан ошган 2 фарзандим бор. Иккиси ҳам кечаси соат 2-3 гача ухлашмайди, юраверишади. Кундузи ҳам кам ухлайдилар. Лекин менинг жуда ҳам уйқум келаверади. Қишлоққа келин бўлиб тушганман. Бу ерда сув ташиш ва бошқа оғирроқ ишлар бор, чарчаб ухлагим келаверади. Кечқурун соат 8 да уйга кириб кетсам ҳам, болаларим 2 да ухлайдилар. Агар ухлаб қолгудек бўлсам, йиқилиб тушса, "қарамабсиз, ухлаб ётавермай болаларга қарамайсизми?", деб танбеҳ берадилар. Кечаси кеч ухлаганимга эрталаб ухлаб қоляпман, нонушта таёрлай олмай қолсам жанжал бўлади. Нонуштани бомдод намозидан олдин қилишади, намозга улгуроляпман. Қайнонам жуда ёш, жаҳллари чиқиб қолса "қўллим бут, ўзим ҳам қилавераман", деб жаҳл қиладилар. Лекин эртасига яна ухлаб қолсам, яна аччиғлари келиб сокадилар. 

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Болаларингизни невропатологга олиб боришингиз керак. Ҳамда болаларнинг уйқуси келиши учун уларни чарчатиш керак. Бунинг учун улар билан кундузи ҳар хил ўйинлар ўйнаш керак. Ширинликларни бермаслик керак. Ўрнига мева бериш лозим. Ширинлик болани шўхлигини орттиради, сўнг эса инжиқлигини. Ўзингиз бомдоддан кейин кун чиққач амаллаб ухлаб олиш йўлини қилинг. Болаларни баҳона қиласизми, улар билан кириб ухлайсизми ўйлаб кўринг. Кўпроқ табиий нарсаларни, озуқавий моддаларга тўйинган озиқ-овқатларни истеъмол қилинг, яъни пиширилмайдиган сабзавотлардан қилинган салатлар ва меваларни. Бундан энергиянгиз, куч-қувватингиз ошади. Валлоҳу аълам!