Ассалому алайкум! Ҳурматли Одинахон устоз, сизнинг бир саволга берган жавобингиз орқали мен мактабда ёки олий таълим муассасаларида имтиҳон ва назорат топшириқлари вақтида курсдошларимиздан кўчириш гуноҳ эканини билган эдим. Аммо бир сафар билимим камлиги туфайли бир топшириқни курсдошимдан кўчирдим ва Устозга кимдан кўчирганимни хабарини бердим. Шу ишим билан қилган гуноҳим кечирилармикин? Яна шунақа ҳолатлар бўлиб қолса кўчириб кейин устозимга этиб қўйсам бўладими, лекин то уларга бориб хабар қилгунимча омонатимни топшириб қўйишим мумкинлигидан қўрқаман. Лекин кўчирганда ҳам шунчаки кўчирмасдан иложи борича тушунишга ҳаракат қиламан.
– Ва алайкум ассалом! Устозингизга айтиб яхши қилибсиз. Тавба қилиб истиғфор айтасиз. Бундай ишлардан тавба қилгандан кейин қайтиб бошқа ундай қилмаслик керак. Бошқа кўчирманг. Ўз билимингизга таянинг. Валлоҳу аълам!