Гуноҳми ё савоб?

10:12 / 21.04.2017 | Савол | 1235
Ассалому алайкум! Эри йўқ аёл ўзи хоҳлаб турганда қовушиш савоб бўлади деб эшитганман. Айтайлик уни бир эркак никоҳига олишни истамайди. Бирор эркак никоҳига олишини кутиши керакми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Қандай қилиб эри йўқ аёл истаги билан қовушиш савоб бўлиши мумкин? Қовушишдан никоҳ ақди назарда тутилаётган бўлса, савоб бўлиши мумкин. Аммо жинсий алоқа мутлақо мумкин эмас, балки гуноҳи кабирадир. Аёлда ҳар қандай эҳтиёж бўлсада, никоҳланишни кутади. Валлоҳу аълам!.