Ўзгаришни хоҳламаслик

00:26 / 26.12.2020 | Муниса Пўлатова | 480

Ассалому алайкум! Бир инсонга хатоларини айтсангиз, у эса "менинг борим шу, мен ўрганишни ҳам,ўзгаришни ҳам хоҳламайман деса, бу инсонга қандай ёрдам берса бўлади? Бу саволни эркак киши аёли хусусида берганди. Илтимос, маслаҳат берсангиз. 

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Эҳтимол бу гапни айтган одам ҳақиқатда шу маънони кўзламаган бўлиши ҳам мумкин. Ким учундир атайлабдан айтган бўлиши ҳам мумкин. Аммо шу маънода гапирган бўлса, демак бу гапида ўзи учун у ҳақ. Уни тўғирлаб бўлмайди. Инсон умр бўйи ўз устида ишлаши керак. Ўзининг устида ишламас экан жамиятда, оилада ўз ўрнини топиши мушкул. Ўзига қийин. Ҳамда у билан мулоқот қилаётган яқинларига ҳам қийин. Валлоҳу аълам!