Қуръон ёдлашда хатм

08:39 / 14.01.2021 | Fotima | 576
Ассалому алайкум! Устозлар мен Қуръон ёдлашни бошлаганман. Саволим шундайки, Қуръонни хатмини бошлаган эдим. Энди у келган жойимда тўхтаб турипди. Чунки иккисига улгуришим қийин. Энди ҳар ой хатм қилмаётганим учун гуноҳкор бўлиб қолмайманми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Модом Қуъон таълими билан машғул экансиз, хатм қилмасангиз гуноҳи йўқ. Чунки мақсад ҳосил бўлаяпти, Қуръонни ўқияпсиз. Валлоҳу аълам!